ЎзА Ўзбек

25.09.2019 Чоп этиш версияси

Ўзбекистон - Россия микросимпозиуми полимерлар фани истиқболларига бағишланади

Ўзбекистон - Россия микросимпозиуми полимерлар фани истиқболларига бағишланади

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Полимерлар кимёси ва физикаси институтида 26-27 сентябрь кунлари “Полимерлар ҳақидаги фаннинг истиқболлари” мавзусида Ўзбекистон – Россия микросимпозиуми бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳамда Полимерлар кимёси ва физикаси институти қошидаги Юқори молекуляр бирикмалар муаммолари кенгаши ҳамкорлигида ташкил этиладиган илмий форумда мамлакатимиз ва Россиянинг полимерлар ҳақидаги фан соҳасида фаол иш олиб бораётган етакчи олимлари иштирок этади. Симпозиум Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 28 йиллигига бағишланади.

Халқаро тадбирни ўтказишдан мақсад – фундаментал ва амалий кимё фанини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш, инновацион ишланмаларни жорий этиш орқали иқтисодиётни юқори қўшимча қийматли рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришга йўналтиришдан иборатдир.

Симпозиум полимерлар ҳақидаги нанофан соҳасида Ўзбекистон ва Россия олимларининг илмий изланишларини амалиётга самарали жорий этиш, илм-фан ютуқларини ишлаб чиқаришга татбиқ этиш имконини бериши билан муҳим аҳамиятга эга.

Тадбирда иштирокчилар ўзларининг 20 дан ортиқ маърузалари билан иштирок этади.

2 478
ЎзА