Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

09.05.2018 19:01 Чоп этиш версияси

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида зилзила қайд этилди

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг маълумотига кўра 2018 йил 9 май куни Тошкент вақти билан соат 15:41да Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ер силкиниши қайд этилди. Зилзила маркази Тошкент шаҳридан 546 км узоқликда жанубий-шарқий йўналишда Афғонистон Республикаси ҳудудида қайд этилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Зилзила магнитудаси марказда 6,2 ташкил этди. Зилзила кучи Тошкент шаҳрида 3 балл, Андижонда 3 балл, Жиззахда 3 балл, Наманганда 3 балл, Фарғонада 3 балл, Гулистон шаҳрида 3 балл, Самарқандда 3 балл, Термиз шаҳрида 4 балл, Қарши шаҳрида 3 баллни ташкил этди.

Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ер силкиниши қайд этилмади.

Талофатлар ва жабрланганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади.


6 643