ЎзА Ўзбек

05.02.2018 17:20 Чоп этиш версияси

Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизматида қатор тайинловлар амалга оширилди

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати хабар қилди.

Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 3 февралдаги фармойишига мувофиқ Президент Матбуот хизматининг таркибий бўлинмаларида қатор тайинловлар амалга оширилди. Хусусан, Президент Матбуот хизмати ҳузурида янги ташкил этилган Медиа-марказ директори этиб Салихов Ҳусан Равшанович тайинланди.

a4feab24-6c2b-2606-147c-abae24aa0aab.jpg

Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизматининг ахборот-таҳлилий ишлар шўъбаси бош консультанти этиб Азимов Ҳуршид Маъмурович, Усмонов Бобирбек Собирович мазкур шўъбанинг етакчи консультанти этиб тайинланди. Шунингдек, Самадов Анвар Жовлиевич Президент Матбуот хизмати тадбирларни тайёрлаш ва ёритиш шўъбасининг етакчи консультанти этиб тайинланди.

ca582b98-f399-b688-4835-682407803c86.jpg

81f307ad-fd2f-8490-272f-ee6b748a014a.jpg

368ecf3f-bd27-d52d-2372-c27227229a6e.jpg



16 110