Ҳеч кимга қарам бўлмаган, барча давлатлар билан тенг ҳуқуққа эга давлатнинг фуқароси бўлиш, аниқроқ айтганда, унинг ҳимоясида бўлиш том маънодаги бахтдир.

Мамлакатимиз фуқароларининг бу борадаги ҳуқуқлари Бош қомусимизда мустаҳкамланган. Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида ҳам, унинг ташқарисида ҳам ўз фуқароларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш ва уларга ҳомийлик кўрсатишни кафолатлайди.

Аммо орамизда фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳам учрайди.Турли сабабларга кўра шундай ҳолга тушганларни гарчи ҳеч ким камситмаса ҳам бу ҳолат уларнинг айрим ҳуқуқлардан маҳрум яшашига сабабдир.

Кейинги йилларда Президентимиз Шавкат Мирзиёев фуқароликка қабул қилишга оид қатор фармонлари эълон қилингани заминимизда ўсиб-улғайган ҳамда Ватанимизнинг тараққиёти ва равнақига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган шахсларнинг манфаатларини муҳофазалашга кенг йўл очди. Эътиборлиси, мазкур чораларнинг амалга оширилиши халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принципларига тўла мос келади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилишга оид фармонлари:

2016 йилда 1 та фармон билан 179 нафар шахс,

2017 йилда 10 та фармон билан 1064 нафар шахс,

2018 йилда 15 та фармон билан 2759 нафар шахс,

2019 йил (18 ноябрь ҳолати)да 25 та фармон билан 5441 нафар шахс,

Жами 51 та фармон билан 9443 шахс фуқароликка қабул қилинди.

Изоҳ: 1991 йилдан 2007 йилга қадар республикамизда жами 482 нафар фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинган.

2007 йилдан 2016 йилнинг декабрь ойига қадар Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинмаган.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олаётган шахслар сони кескин ошди