ЎзА Ўзбек

19.03.2019 23:00 Чоп этиш версияси

Ўзбекистон Республикаси ДХХ чегара қўшинлари томонидан товар-моддий бойликларнинг йирик партияси тўхтатиб қолинди​

Ўзбекистон Республикаси ДХХ чегара қўшинлари томонидан товар-моддий бойликларнинг йирик партияси тўхтатиб қолинди​

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлиги хизматининг чегара қўшинлари вакиллари умумий миқдори 90 миллион сўмга тенг “ондатра” терисининг йирик партиясини давлатимиз чегарасидан ноқонуний олиб ўтилишига уринишга чек қўйди.

Жорий йилнинг 10 март куни давлат чегарасидаги “Зангиота-автомобиль йўл” назорат-ўтиш пунктида икки нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Уларнинг қўлларида иккита чемодан юк бўлган. Қўлга олинганларнинг юклари текширилганда, қонунбузарлар давлат чегарасидан ноқонуний равишда олиб ўтмоқчи бўлган 1505 та прессланган “Ондатра” териси борлиги аниқланган.

Қўлга олинган товар ва шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги доирасида чора кўрилди.

ЎзА
4 594