ЎзА Ўзбек

12.08.2019 Чоп этиш версияси

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Туркманистон Президенти билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Туркманистон Президенти билан учрашди

Туркманбоши, 12 август. ЎзА махсус мухбири Улуғбек Асроров хабар қилади.

Туркманбоши шаҳрида ўтаётган биринчи Каспий иқтисодий форуми доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди.

Учрашувда мамлакатларимиз ўртасида савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда ҳамкорликнинг жорий ҳолати кўриб чиқилди. 

Биринчи Каспий иқтисодий форумининг давлатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш, Каспийбўйи давлатлари билан савдо-иқтисодий муносабатларни янги босқичга кўтаришдаги аҳамияти юзасидан фикр алмашилди.

Туркманистон Президенти Ўзбекистон делегациясининг форумда ги иштирокини юқори баҳолади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов Эрон Ислом Республикаси биринчи вице-президенти И.Жаҳонгирий билан ҳам учрашди.

4 209
Аъло АБДУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА​