ЎзА Ўзбек

30.06.2020 Чоп этиш версияси

Ўзбекистон раислигида МДҲ Иқтисодий кeнгашининг 86-йиғилиши бўлиб ўтди

Ўзбекистон раислигида МДҲ Иқтисодий кeнгашининг 86-йиғилиши бўлиб ўтди

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Иқтисодий кенгашининг навбатдаги, 86-йиғилиши Ўзбекистон Республикаси раислигида видеоконферен-салоқа шаклида бўлиб ўтди.

Мулоқотда МДҲ иштирокчи мамлакатлари ҳукумат раҳбарлари ўринбосарлари, иқтисодий йўналишдаги вазирлик ва идоралари раҳбарлари, шунингдек, МДҲ Ижроия қўмитаси раҳбарияти иштирок этди.

Учрашув давомида МДҲга аъзо давлатларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати ва СОVID-19 пандемияси салбий оқибатларини юмшатиш бўйича эҳтимолий жамоавий чоралар ҳақида фикр алмашдилар.

Москва шаҳридаги Халқ хўжалиги ютуқлари кўргазмаси ҳудудида МДҲ мамлакатлари кўргазма-савдо марказларини яратиш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида маълумот эшитилди.

Тадбир якунида иқтисодиёт, молия, транспорт, соғлиқни сақлаш, ветеринария ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича 15 та қарор қабул қилинди.

Хусусан, Халқаро ташувларда транспорт хавфсизлигини таъминлаш стратегияси, саратон касаллигига қарши курашиш, интеллектуал мулк бозорини шакллантириш ва ривожлантириш ҳамда ветеринария соҳасидаги ҳамкорлик концепцияларини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси лойиҳалари маъқулланди.

Томонлар Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Иқтисодий Кенгашининг навбатдаги 87-йиғилишини 2020 йил сентябрь ойида Тошкент шаҳрида ўтказилишини қўллаб-қувватладилар.

1 355
ЎзА