Ўзбекистон раҳбарининг бўлажак ташрифи Япония учун жуда муҳим

Ёшинори Фужияма, Япониянинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси:

– Мен биринчи навбатда Президент Шавкат Мирзиёевга самимий қабул учун чуқур миннатдорлик билдираман. У киши Ўзбекистон билан Япония ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштиришга алоҳида эътибор қаратишини таъкидлади. Менинг Ўзбекистонга дипломатик миссиям давлатингиз раҳбарининг Японияга ташрифига тайёргарлик даврига тўғри келди. Шавкат Мирзиёев бу ташриф самарали ва ҳар томонлама манфаатли бўлиши кераклигини қайд этди. Биз бунинг учун барча чораларни кўрамиз.

Ўзбекистон раҳбарининг бўлажак ташрифи Япония учун жуда муҳим. Чунки Ўзбекистон Марказий Осиёда барқарорлик ва тараққиётни таъминлашда муҳим ролга эга. Ўзбекистон Президентининг Японияга ташрифи муносабатларимизда туб бурилиш ясайди.

Япония Ўзбекистон билан барча соҳаларда ҳамкорликни ривожлантиришга интилишини таъкидламоқчиман. Жумладан, Япония компанияларининг инвестицияларини жалб этиш, парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлаш, ижтимоий-иқтисодий, маданий-гуманитар ва туризм соҳаларида қўшма лойиҳаларни изчил давом эттирамиз. Чунки Ўзбекистон бу соҳаларда улкан салоҳиятга эга. Мен миссиям давомида бу борадаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратаман.

Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистонда элчи сифатида фаолиятимни бошлаётганимдан мамнун эканимни қайд этмоқчиман. Юртингиз жуда гўзал, бой тарих ва анъаналарга эга. Халқингиз дўстона муносабатларни жуда қадрлайди. Мен мамлакатингиз билан ҳамкорлигимиз янада мустаҳкамланиши учун бор куч-ғайратимни аямайман.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Президентининг Японияга ташрифи муносабатларимизда туб бурилиш ясайди