Ўзбекистон Қозоғистонга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини оширди
Ўзбекистон қардош қозоқ халқи дастурхонига охирги икки мобайнида 23 миллион долларлик мева-сабзавот жўнатди.
Ўзбекистон қардош қозоқ халқи дастурхонига охирги икки мобайнида 23 миллион долларлик мева-сабзавот жўнатди.
Бугунги кунда Қозоғистон бозорларида серқуёш заминимизда етиштирилган жуда кўп турдаги мева, сабзавот ва полиз маҳсулотларини кўриш мумкин. Ушбу давлатга деҳқонларимиз помидор, карам, сабзи, лавлаги, бодринг, шунингдек узум, лимон, хурмо ва бошқа хил мевалар етказиб бермоқда.
Қозоғистоннинг “LSM.kz” сайтида эълон қилинган суратли маълумот-жадвалда қўшни давлат дўконлари ва бозор расталарини тўлдириб турган Ўзбекистон маҳсулотлари мажмуаси акс этган.
Мамлакатимиз тадбиркорлари 2020 йилнинг сўнгги икки ойи давомида Қозоғистонга 22,9 миллион долларлик мева-сабзавот импорт қилган. Бу миқдор 2019 йилнинг худди шу даврига нисбатан 21,2 фоиз кўп. Шимолий қўшнимизга бутун дунёдан етказиб бериладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 20 фоиздан ортиғи мамлакатимиз ҳиссасига тўғри келмоқда.