Ўзбекистон ОТМда космик тармоқ учун кадрлар тайёрланади
Концепцияга кўра, 2020-2030 йиллар учун Ўзбекистон Республикасининг космик тармоғини ривожлантириш давлат дастури ишлаб чиқилади.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2020-2030 йилларда Ўзбекистон Республикаси космик тармоғини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида“ги қарор лойиҳаси жойлаштирилди.
Концепцияга кўра, 2020-2030 йиллар учун Ўзбекистон Республикасининг космик тармоғини ривожлантириш давлат дастури ишлаб чиқилади.
Ўзбекистон Республикасининг инвестиция дастурларига киритиш учун техник-иқтисодий асослаш асосида аниқ лойиҳа таклифларини ва инфратузилма лойиҳалари ишлаб чиқилади.
Маҳаллий ва чет эл олий ўқув юртларида космик тармоқ учун кадрлар тайёрлаш ташкил қилинади.
Космик лойиҳаларни амалга ошириш учун чет эл инвестицияларини жалб қилиш, давлат-хусусий шериклик алоқалари ривожлантирилади.
Эслатиб ўтамиз, космик тармоқнинг ривожланиши билан устувор вазифалар тўлдирилиши ва ўзгариши мумкин.