ЎзА Ўзбек

02.08.2018 14:52 Чоп этиш версияси

Ўзбекистон қонун устуворлиги индексида еттинчи ўринда

Ўзбекистон қонун устуворлиги индексида еттинчи ўринда
Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Давлетов “Буюк келажак” халқаро нодавлат нотижорат ташкилоти Эксперт кенгаши ва “КПМГ” компанияси вакиллари билан учрашди.

Унда “Буюк келажак” халқаро нодавлат нотижорат ташкилоти Эксперт кенгаши вакиллари Б.Исмоилов, З.Азимова ҳамда “КПМГ” компанияси вакиллари С.Чекмазова ва А.Динкевич иштирок этди.

Р.Давлетов меҳмонларга вазирлик фаолияти, қонунчилик базасини мустаҳкамлаш, ҳуқуқни қўллаш соҳасидаги ишлар, аҳолига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш институтларини ривожлантириш борасидаги изчил ислоҳотлар тўғрисида сўзлаб берди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Глобал Ранкнинг (Ордер анд Сеcуритй) “Тартиб ва хавфсизлик” тоифаси бўйича (Тҳе 2017-2018 WЖП Рулье оф Лаw Индех) қонун устуворлиги индексида 7-ўринда экани алоҳида таъкидланди.

Мамлакатимизда коррупцияга қарши кураш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, суд ҳокимиятини мустаҳкамлаш, мулкдорлар ҳуқуқларини қонуний тартибга солиш, миллий қонунчиликни барқарорлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишларни меҳмонлар ҳам эътироф этди.

ЎзА
8 880