ЎзА Ўзбек

02.04.2020 Чоп этиш версияси

Ўзбекистон Миллий университети тўлиқ масофавий таълим тизимига ўтди

Ўзбекистон Миллий университети тўлиқ масофавий таълим тизимига ўтди

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ва ўрта махсус таълим вазирлигининг “Олий таълим муассасаларида масофавий таълимни жорий этиш тўғрисида”ги қарорига асосан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетидаги барча таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларида масофавий таълим тизимига ўтилди.

Университетда ушбу ўқув йилидан бошлаб махсус сиртқи ва сиртқи бўлим талабалари учун дарслар масофадан туриб онлайн тарзда ўқитила бошланган эди. Жорий этилган масофавий ўқитиш курс платформаси мазкур қарорни амалиётга татбиқ қилишда катта аҳамиятга эга. Бу борада университетда етарлича салоҳият, масофавий таълимни ташкил этиш ва бошқариш учун дастурий таъминот ва техник жиҳозлар мавжуд.

Масофавий ўқитиш платформаси университетнинг математика факультети профессор-ўқитувчилари ва талабалари томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, айни дамда ахборот тизимида барча талабалар ва университет профессор-ўқитувчилари ишлашмоқда.

Тизимни такомиллаштириш борасида профессор-ўқитувчиларимиз ва магистратура талабалари томонидан босқичма-босқич онлайн ўқитиш тизимига ўтказиш устида иш олиб боришмоқда. Университетда онлайн ўқитиш курсини ташкил қилиш учун мўлжалланган платформада барча зарурий элементлар яратилган.

Фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида платформани ижтимоий тармоқлар билан интеграцияси амалга ошириш устида ҳам ишлар олиб борилмоқда. Бунда таълим жараёнида электрон ўқув ресурслари техник воситалар ва талабаларнинг географик жойлашуви­ни эътиборга олмасдан, улар томонидан фани ўзлаштирилишини таъминловчи телекоммуникацион технологияларни ўз ичи­га олган ахборот тизимини яратиш мақсад қилиб қўйилган.

photo5197641079862701500.jpg

Ҳозирги кунда университет масофавий таълим тизимда талабалар ва ўқитувчилар бир-биридан ажралган ҳолда ўзаро махсус яратилган ўқув курслари, назорат шакллари, электрон алоқа ва интернетнинг бошқа технологиялари ёрдамида доимий мулоқотда бўлишмоқда. Интернет технологиясини қўллашга асосланган масофавий ўқитиш таълим тизимида ҳозирги вазиятда таълим жараёнида узилиш бўлмаслиги имконини беради.

Маълумки, ўқув жараёнини ташкил этиш ва бошқариш LCMS (Learning Content Management System) ва LMS (Learning Management System) лардан бошлаб, персонал ўқув жараёни муҳитларигача (PLE – Personal Learning Environments) йўлни босиб ўтди. Бунинг натижасида таълим олувчилар узлуксиз мустақил таълим олиш имкониятига эга бўлдилар. Масофавий таълим тизимда иш ишчи ўқув режаларни шакллантириш, талабалар ва профессор-ўқитувчилар контингентини шакллантириш, модулларни яратиш ва уларнинг ҳисобини юритиш, талабалар гуруҳларни шакллантириш, рейтинг назорати ҳисобини юритиш, талабаларга стипендия тайинлаш ва курсдан-курсга ўтказиш каби функциялар ишлаб турибди.

Тизим Ўзбекистон Миллий университети сайтида жойлаштирилган бўлиб, барча талабалар ва профессор-ўқитувчилар аутентификациядан ўтиб, ишламоқда. Тизимда ҳар бир фойдаланувчи учун йўриқномалар электрон тарзда ва видео дарс шаклида етказилган. Ахборот тизимда ўқув жараёнини ташкил этиш бўйича масъул ходимлар фойдаланувчилар билан доимий алоқада бўлим, керакли маслаҳатларини бериб туришибди. 

Ишларни назорат қилиш мақсадида онлайн тарзда видео конференциялар ўтказилиб, университет Илмий кенгаши аъзолари ва кафедра мудирлари иштироки таъминланмоқда.

ЎзМУ матбуот хизмати

14 920
ЎзА