Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

16.04.2018 11:39 Чоп этиш версияси

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – ЎзА Бош директорига ўринбосар тайинланди

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – ЎзА Бош директорига ўринбосар тайинланди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 13 апрелдаги қарорига кўра Ўрозов Абу Бакр Қултўраевич Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директорининг ўринбосари этиб тайинланди.

Абу Бакр Ўрозов Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг Республика ахбороти таҳририяти аграр бўлими шарҳловчиси, Бош директор ёрдамчиси, Маҳаллий ахборот таҳририяти бош муҳаррири, Котибият мудири вазифаларида фаолият юритган.

У 2016 йилдан ЎзА Бош директори ўринбосари лавозимига тайинлангунига қадар Агентликнинг Республика ахбороти таҳририяти бош муҳаррири вазифасида ишлаган.

ЎзА
9 909