Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

20.09.2017 21:52 Чоп этиш версияси

Ўзбекистон Марказий Осиёнинг барқарор ва хавфсиз минтақага айланиши тарафдори

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган нутқида сўнгги йилларда мамлакатимизда қўлга киритилган конструктив ички ва ташқи сиёсат натижалари алоҳида қайд этилиб, Ўзбекистон томонидан минтақавий ва халқаро сиёсатнинг устувор йўналишлари бўйича илгари сурилган ташаббуслар хақида маълумот берилди.

Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси жаҳон ҳамжамиятига миллий давлатчилик ва суверенитет пойдевори, хавфсизлик ва ҳуқуқ-тартибот, давлат чегаралари дахлсизлиги, қонун, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари устуворлиги, жамиятда миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлашнинг кафолати сифатида тақдим этилди.

Давлат бошқаруви масъулиятини ошириш, демократик тузилмалар очиқлигини таъминлашга йўналтирилган Стратегия, ҳеч шубҳасиз, давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштиришни сифат жиҳатдан янги босқичга кўтаради. У Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Барқарор ривожланиш мақсадларига ҳамоҳангдир.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш йўлидаги ҳамкорлик Ўзбекистон Республикасининг БМТ билан ўзаро алоқасининг устувор йўналишларидан биридир.

Албатта, Ўзбекистон Республикасининг Халқаро меҳнат ташкилоти, Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси каби БМТ тузилмалари билан яқин ҳамкорлик қилиши БМТнинг тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш, оммавий қирғин қуролларини тарқатмаслик, Афғонистонда тинчлик ўрнатиш, экологик муаммоларни ҳал этиш, хусусан, Орол денгизи фожеаси асоратларини юмшатиш, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва рағбатлантиришдаги беқиёс аҳамиятини эътироф этиш кўрсаткичи ҳисобланади.

Ўзбекистон Президентининг БМТ минбаридан билдирган Марказий Осиёнинг барқарорлик, изчил тараққиёт ва яхши қўшничилик ҳудудига айланиши борасидаги ташаббуслари аллақачон ҳаётга жорий этилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан сентябрь ойининг бошида Ўзбекистон – Қирғизистон давлат чегаралари тўғрисидаги шартнома имзоланди. Ҳозирги вақтда Марказий Осиё давлатлари Президентларининг мунтазам учрашувлари йўлга қўйилган. Буларнинг барчаси Ўзбекистон Марказий Осиёни барқарор, тинч ва хавфсиз ҳудудга айлантириш ғоясига устувор аҳамият қаратаётганидан далолат беради.

Есемурат Каньязов,
Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ўринбосари,
Тошкент давлат юридик университети ректори.


2 890






Все о погоде - Pogoda.uz