Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

02.08.2018 16:35 Чоп этиш версияси

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси оилавий ажримларнинг 10 та сабабини кўрсатди

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси оилавий ажримларнинг 10 та сабабини кўрсатди
Маълумотларга кўра, жорий йилнинг олти ойида қайд этилган оилавий ажримлар сони 16 минг 449 тани ташкил этган. Бу ўтган йилнинг шу даври билан солиштирганда 871 тага кўп демакдир.

Шу боис ҳам оилавий ажримларнинг сабаблари ўрганилди. Ажримларга энг кўп сабаб бўлаётган омиллар қуйидагилар: 

1.Уй-жой масаласи;

2. Ишсизлик;

3. Моддий етишмовчилик;

4.Ёшларнинг мустақил ҳаётга тайёр бўлмасдан оила қуриши; 

5.Эр ёки хотиннинг ишлаш учун бошқа мамлакатларга кетиб қолиши;

6. Оилада маънавий-ахлоқий муҳитнинг ёмонлиги;

7.Оилага ташқаридан бошқа шахсларнинг аралашуви;

8.Қайнона-келин муносабатлари;

9.Оила қуришдан олдин келин-куёвнинг оилавий шароити, хизмат вазифасининг хусусиятлари (масалан, ҳарбийларнинг) ҳақида маълумоти йўқлиги;

10. Оилавий қадриятларга беписандлик.

ЎзА