ЎзА Ўзбек

29.08.2018 17:08 Чоп этиш версияси

Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси логотипини ўзгартирди

Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси логотипини ўзгартирди

Ундаги нозик аёл сиймоси аёл сифатларини ва Қўмита фаолияти йўналишларини ифода этади. 

Янги рамзда акс этган аёлнинг келажакка умид билан интилган нигоҳи эса хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятлари кенгайтирилганлигини, шамолда жилваланаётган майин сочлари мақсад сари секин, аммо ҳақли интилишларини билдиради.

Янги логотип тўқ ҳаво рангдаги айлана шаклида бўлиб, унинг маркази бўйлаб оқ рангда келажакка умид билан боқиб турган аёл сиймоси, унинг шамолда жилваланаётган сочлари тасвирлари акс эттирилган. 

Оқ ва мовий кўк ранглар ҳамда “икат” миллий матосининг нақшини қўлланилиши бошқа аёллар ташкилотларидан фарқланиши ва бетакрорликни англатади. 

Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси 
матбуот хизмати

ЎзА
5 748