“Ишонч телефони” – “КОЛЛ-ЦЕНТР” ташкил этилди

Кейинги йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатимизда хотин-қизларнинг жамият ҳаётидаги ўрни ва нуфузини янада ошириш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш масалаларига устувор аҳамият берилмоқда.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан “Хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш” бўйича Касаба уюшмалари федерацияси мутасаддилигида тузилган Республика Ишчи гуруҳи ана шундай эътибор ва ғамхўрликнинг яна бир амалий ифодаси бўлди.

Ишчи гуруҳ томонидан ҳозирги кунга қадар Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Хоразм ва Навоий вилоятларида яшаётган хотин-қизларнинг муаммолари ҳар томонлама ўрганилди. Бу жараёнда уларга амалий ёрдам кўрсатиш билан бирга, мавжуд муаммо ва камчиликларни ҳал этиш юзасидан туман ва шаҳарлар бўйича “Комплекс чора-тадбирлар дастурлари" ишлаб чиқилди. Ушбу дастурлар парламентимизнинг юқори палатаси – Сенат, Касаба уюшмалари федерацияси ва вилоят ҳокимликлари иштирокида тасдиқланиб, уларнинг ижросини таъминлаш юзасидан амалий чоралар кўрилмоқда.

Ишчи гуруҳининг жойларда хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий шароитларини ўрганиб, аниқланган муаммоларни тезкорлик билан ҳал этишни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерациясида куну тун фаолият кўрсатадиган 12-11 қисқа рақамли “Ишонч телефони”, яъни “КОЛЛ-ЦЕНТР” ишга туширилди.

Ушбу марказ тўлақонли ва тезкор фаолият кўрсатишини таъминлаш мақсадида барча зарур жиҳозлар, замонавий алоқа ва коммуникация воситалари, малакали мутахассислар билан таъминланди.

Халқ билан мулоқотнинг яна бир самарали воситаси бўлган “Ишонч телефони” орқали мамлакатимизнинг турли ҳудудларида, олис ва чекка қишлоқларда яшаётган хотин-қизлар ўз муаммолари бўйича исталган вақтда мурожаат қилишлари мумкин. Мурожаатларда кўтарилган масалалар атрофлича таҳлил қилиниб, уларни ҳал этиш юзасидан тегишли вазирлик, идора ва ташкилотлар билан ҳамкорликда тизимли ишлар олиб борилади. Энг муҳими, мурожаатлар ижроси Республика Ишчи гуруҳининг доимий назоратида бўлади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерациясида хотин-қизлар муаммолари бўйича куну тун фаолият кўрсатади