Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.06.2018 15:53 Чоп этиш версияси

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясидан яна бир АКЦИЯ!

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясидан яна бир АКЦИЯ! Муборак Рамазон ойида федерация томонидан “Ижтимоий кўмак” акцияси эълон қилинди.

Ушбу муқаддас ойнинг мазмун-моҳиятида мужассам бўлган эзгу ғоялар, динимиз арконларини эъзозлаш, ҳозирги тинч ва осуда ҳаётимизнинг қадрига етиш, одамларни бир-бирига яхшилик қилишга, аҳил ва ҳамжиҳат бўлиб яшашга даъват этиш, муборак ойда ёрдамга муҳтож ва эҳтиёжманд оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан “Ижтимоий кўмак” акцияси ўтказилади.

Акция доирасида республикамиз бўйлаб 500 нафарга яқин ижтимоий ҳимояга муҳтож кексалар, якка ёлғизлар, ногиронлиги бўлган шахслар, шунингдек, боқувчисини йўқотган оилаларни ижтимоий ҳимоялаш учун уларнинг коммунал тўловларидаги мавжуд қарздорлиги бартараф этишга кўмаклашилади. Ушбу мақсадлар учун Федерация маблағлари ҳисобидан 25 миллион сўмдан ортиқ маблағ ажратилади.

ЎзА
5 798