ЎзА Ўзбек

07.09.2019 Чоп этиш версияси

Ўзбекистон илк маротаба “Magnifest-2019” халқаро фестивалида иштирок этмоқда

Ўзбекистон илк маротаба “Magnifest-2019” халқаро фестивалида иштирок этмоқда

Германиянинг Брауншвейг шаҳрида “Magnifest-2019” халқаро фестивали ўтказилмоқда. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонаси ҳамкорликда Ўзбекистонни туризм салоҳияти тарғиб этилмоқда.

“Magnifest” халқаро фестивали деярли бир аср давомида ўтказилиб келинаётган, мусиқий ва гастрономик намойишлар билан танилган йирик халқ сайлларидан биридир. Мазкур фестивалга ҳар йили Германия ва қўшни Европа мамлакатларидан 150 мингдан зиёд аҳоли ташриф буюради.

Жорий йилда ўтказилаётган “Magnifest” халқаро фестивалида Ўзбекистон илк маротаба иштирок этмоқда. Фестивалда “Суғдиёна” ўзбек давлат миллий чолғулари камер оркестри ҳам қатнашмоқда. Таъкидлаш жоизки, фестиваль доирасида юртдошларимиз ижро этаётган миллий куй-қўшиқлар йиғилганларга кўтаринки кайфият улашиб, катта қизиқиш уйғотмоқда. Иштирокчилар мамлакатимизга, хусусан миллий маданиятимиз, санъатимиз ва туризм салоҳиятимизга катта қизиқиш билдирилмоқда. 
  
- Ўзбекистоннинг гастрономик туризм, маданият ва туризм салоҳияти нуқтаи назаридан қарайдиган бўлсак, “Magnifest” фестивалида мунтазам қатнашиш, албатта, ижобий натижа беради” – дейди айни дамда Германияда таълим олаётган ватандошимиз, Гумбольдт университети талабаси Аслиддин Бобочолов.

photo_2019-09-07_21-07-16.jpg

photo_2019-09-07_21-07-17.jpg

6 478
ЎзА