ЎзА Ўзбек

14.05.2019 00:42 Чоп этиш версияси

Ўзбекистон элчихонасининг ватандошлар учун янги лойиҳаси

Ўзбекистон элчихонасининг ватандошлар учун янги лойиҳаси

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан ҳамкорликда «Ўзбекистондаги бўш иш ўринлари» номли янги лойиҳани тақдим этди.

Элчихона веб-сайтида махсус бўлим (http://uzembassy.ru/news/812) очилиб, унда юқори малакали ватандошларимиз учун Ўзбекистон Республикаси давлат ва хусусий ташкилотларидаги мавжуд бўш иш ўринлари ҳақида батафсил маълумотлар келтирилган.

Жадвалда иш берувчи, фаолият соҳаси, лавозим тури, иш ҳудуди, номзодларга талаблар, иш ҳақи ҳамда мурожаат қилиш ёки резюме юбориш учун телефон рақамлари ҳавола этилган. Жадвалдаги маълумотлар тегишли ташкилотлардан мурожаатлар келишига қараб мунтазам янгилаб боради.

Элчихона мазкур лойиҳа ватандошларимизга ўзлари орзу қилган ишни топиш ва Ватанимиз тараққиётига ҳисса қўшиш имконини беради, деб умид қилади.

Ўзбекистон Республикасининг 
Россия Федерациясидаги элчихонаси 
матбуот хизмати.

ЎзА
4 491