ЎзА Ўзбек

11.06.2019 20:01 Чоп этиш версияси

Ўзбекистон делегацияси Женевада 108-Халқаро меҳнат конференциясида иштирок этмоқда

Ўзбекистон делегацияси Женевада 108-Халқаро меҳнат конференциясида иштирок этмоқда

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Женевада Халқаро меҳнат ташкилотининг 100 йиллигига бағишланган 108-Халқаро меҳнат конференцияда иштирок этмоқда.

Женева шаҳрида (Швейцария) Халқаро меҳнат ташкилотининг 100 йиллигига бағишланган 108-Халқаро меҳнат конференцияси 10 июнь куни бошланди. 

Конференция ишида дунёнинг турли давлатларидан ташриф буюрган 6000 дан ортиқ делегатлар қатнашмоқда. Тадбирда меҳнат соҳасидаги муаммоларни бартараф этиш чора-тадбирлари хусусида фикр юритилади. Шунингдек, Халқаро меҳнат ташкилотининг юз йиллигини нишонлаш ҳам режалаштирилган.

108-Халқаро меҳнат конференцияси 21 июнга қадар давом этади.

ЎзА
4 317