ЎзА Ўзбек

13.07.2018 10:43 Чоп этиш версияси

Ўзбeкистон делегацияси ШҲТга аъзо давлатлар вазирликлараро маслаҳатлашувларида иштирок этди

Ўзбeкистон делегацияси ШҲТга аъзо давлатлар вазирликлараро маслаҳатлашувларида иштирок этди
2018 йилнинг 12 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари А.Абдувахитов бошчилигидаги делегация Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари ўринбосарлари даражасида ШҲТнинг халқаро фаолият масалалари бўйича маслаҳатлашувларида иштирок этди.

Бу ҳақида Ташқи ишлар вазирлиги маълумот берди. Москва шаҳрида Ҳиндистон, Покистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги вакиллари томонидан халқаро муносабатлар ривожланишининг ҳозирги шароитларида ШҲТ олдида турган асосий вазифалар юзасидан фикр алмашилди.

Шунингдек, ШҲТга аъзо давлатларнинг долзарб минтақавий ва глобал муаммолар бўйича келишилган мавқеъларини амалий тадбиқ этиш, бошқа кўп томонлама тузилмалар, аввало, БМТ, АСEАН, МДҲ, Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш билан алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

ЎзА
4 804