ЎзА Ўзбек

26.07.2018 12:00 Чоп этиш версияси

Ўзбекистон делегацияси Беларусь Давлат мулк қўмитасига ташриф буюрди

Ўзбекистон делегацияси Беларусь Давлат мулк қўмитасига ташриф буюрди

18-21 июль кунлари Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси бошчилигидаги делегацияси соҳасидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилиш мақсадида Беларусь Давлат мулк қўмитасига ташриф буюрди.

photo5388849330208745753.jpg

Ташриф давомида “Давергеодезкадастр” қўмитаси вакиллари Миллий кадастр агентлиги, Белгеодезия корхонаси, Белгипрозем лойиҳа институти, “БелПАСҲАГИ“ аэрофотогеодезия корхонаси ҳамда Минск минтақавий давлат агентлиги ва ер кадастри агентлиги мисолида интерактив хизматлар кўрсатиш жараёни билан танишдилар. 

Бундан ташқари, Беларусь Давлат мулк қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома лойиҳаси ҳам муҳокама қилинди. 

Қўмиталар илмий техникавий, ишлаб чиқариш технологиялари, қонунчилик соҳасидаги янгиликлар, геодезия ва картография соҳасидаги янгиликлар, кўчмас мулк кадастри, ер тузиш соҳаларида ўзаро маълумот алмашинувини йўлга қўйиш масалалари кўриб чиқилди. 

Бундан ташқари, шартнома лойиҳасидан келиб чиққан ҳолда томонлар қўшма дастур ва ҳамкорликдаги лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, биргаликда тадқиқотлар ўтказиш, ишлаб чиқариш ишларини олиб бориш ва ахборот тизимларини яратиш, ҳамкорликнинг бошқа йўналишларини ривожлантиришга қизиқиш билдирди. 

“Давергеодезкадастр” қўмитаси раиси ҳозирги вақтда қўмита тизимида муайян ўзгариш жараёнида эканлигини, турли геоинформациялар ва бошқа юқори технология тизимлари жадал ривожланаётгани, ходимларининг касбий тайёргарлик даражасини ошириш, ўзларининг идоравий ўқув марказларини яратиш ва бошқа тадбирларни амалга ошириш ишлари ҳақида айтиб ўтди. 

“Давергеодезкадастр” қўмитаси Матбуот хизмати

ЎзА
3 740