Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

19.06.2018 16:01 Чоп этиш версияси

Ўзбекистон давлат табиат музейида “Табиат ёш ижодкорлар нигоҳида” номли кўргазма ташкил этилди.

Мазкур кўргазма Президентимизнинг 2017 йил 21 апрелдаги “Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги фармони ижроси доирасида “Баркамол авлод” Республика болалар ўлкашунослик ва экология маркази ўғил-қизлари иштирокида ташкил этилди.

Уни ўтказишдан асосий мақсад ёш авлодда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиатни асраш, Ватанга муҳаббат туйғуларини шакллантиришдан иборат.

Кўргазмада Парвона Мамараимова, Фирдавс Зарипов ва Мирзиёр Мирзааҳмедовнинг 150 дан ортиқ юртимиз табиати, ҳайвонот ва ўсимлик олами моҳирона ифодаланган картиналари намойиш этилмоқда.

Кўргазма шу йилнинг 1 июлига қадар давом этади.

Барно Мелиқулова, ЎзА
2 313