Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

04.01.2018 19:33 Чоп этиш версияси

Ўзбекистон давлат консерваториясида факультетлар сони яна биттага кўпаяди

Аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2017 йил 25 декабрь куни маданият ва санъат соҳасидаги долзарб масалалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтгани ҳақида хабар қилинганди.

Йиғилишда маданият ва санъат соҳаларини ривожлантиришнинг энг муҳим ва устувор вазифалари белгилаб олинди.

Тегишли вазирлик ва идоралар бир ой муддатда консерваторияда "Ўзбек мақом санъати" факультетини ташкил этиш бўйича меъёрий ҳужжатларни, мусиқашунос ва мақомшунос олимлар, мутахассислар, илмий-педагог ходимларнинг мақом санъатини ривожлантириш бўйича чуқур илмий изланишларни олиб боришини таъминлаш юзасидан чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш белгиланган.

Мазкур факультет учун замонавий талабларга жавоб берадиган овоз ёзиш студиясини ташкил этиш кўзда тутилган.  

ЎзА
2 729