Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

17.09.2017 21:13 Чоп этиш версияси

Ўзбекистон Бангладеш Қизил ярим ой жамиятига роҳинжа қочқинлари учун инсонпарварлик ёрдами сифатида зарур маҳсулотларни топширади

Ўзбекистон Бангладеш Қизил ярим ой жамиятига роҳинжа қочқинлари учун инсонпарварлик ёрдами сифатида зарур маҳсулотларни топширади Бангладеш Қизил ярим ой жамияти Мянманинг Ракхайн штатидан Бангладешга қочиб ўтган одамлар учун Ўзбекистондан юборилган энг катта инсонпарварлик ёрдамларидан бирини қабул қилиб олади. Эҳтиёжга муҳтож 8 минг оиланинг ҳар бири (тахминан 50 минг киши) Ўзбекистондан юборилган 14 турдан зиёд озиқ-овқат ва бошқа зарур маҳсулотлар, жумладан, гуруч, шакар, ерёнғоқ, сут кукуни, печенье, чивинга қарши тўр, аёллар, эркаклар ва болалар учун кийим-кечаклар (сари, лунги, футболка), кўрпа-тўшак, оёқ кийимлари, асосий дори-дармон воситалари ва минерал сув билан таъминланади.

Бангладеш Қизил ярим ой жамиятининг маълумотларига кўра, Ўзбекистон вакиллари ушбу зарур маҳсулотлар ва инсонпарварлик ёрдамини эртага соат 11.00 да Бангладеш Қизил ярим ой жамиятининг миллий бош қароргоҳида топширади.

Бангладеш Қизил ярим ой жамияти раиси Ҳафиз Аҳмед Мажумдер инсонпарварлик ёрдамини Ўзбекистоннинг Фавқулодда ва мухтор элчиси Фарҳод Арзиевдан қабул қилиб олади.

Тадбирда Бангладеш Қизил ярим ой жамияти раисининг ўринбосари Ҳабиб Миллат, ғазначи адвокат Тоуҳидур Раҳман, Бошқарув кенгаши аъзоси, Бангладеш Қизил ярим ой жамияти Бош котиби Можарул Ҳуқ, Ўзбекистон ва Бангладеш вакиллари иштирок этади.

Бангладеш Қизил ярим ой жамияти раиси Ҳафиз Аҳмед Мажумдер Ўзбекистон раҳбариятига Мянманинг Ракхайн штати қочқинлари учун юборилган инсонпарварлик ёрдами учун самимий миннатдорлик билдирди.

Манба: www.bdrcs.org

3 820






Все о погоде - Pogoda.uz