ЎзА Ўзбек

08.12.2019 Чоп этиш версияси

Ўзбек журналистикаси учун оғир йўқотиш...

Ўзбек журналистикаси учун оғир йўқотиш...

Бугун, 8 декабрь куни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, севимли шоиримиз, “Халқ сўзи“ газетаси масъул ходими Абдували Қутбиддинов оламдан ўтди.

Иқтидорли, нозиктаъб ва юксак дидли шоир Абдували Қутбиддин 1960 йил 20 июнда туғилган. Тошкент давлат университетининг (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) журналистика факультетини тугатган (1983). Самарқанд вилояти газетасида хизмат қилган. 1985 йилдан Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида муҳаррир бўлиб ишлади. 1990 йилда “Ёзувчи” нашриёти ташкил бўлгач, аввал етакчи муҳаррир, сўнг бош муҳаррир бўлиб хизмат қилади. Кейинчалик Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясида ишлади. Сўнгги вақтларда “Халқ сўзи” газетасида фаолият юритиб келаётган эди.
Дастлабки шеърий тўплами — “Найсон” (1988). Шундан сўнг шоирнинг “Ҳумо” (1989), “Бахтли йил” (1991), “Хаёл кечаси” (1994), “Сен ва сен учун” (1996), “Узоқдан олисга” (2007) ва бир неча шеърий тўпламлари нашр этилган.

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги жамоаси марҳумнинг оила аъзолари ва шогирдларига чуқур таъзия изҳор этади.

6 156
ЎзА