ЎзА Ўзбек

13.06.2019 12:49 Чоп этиш версияси

Ўзбeк узуми ва гилоси энди Миср бозорларида ҳам сотилади

Ўзбeк узуми ва гилоси энди Миср бозорларида ҳам сотилади

Бунга мамлакатимизнинг Қоҳирадаги элчихонаси кўмагида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат ўсимлик карантини инспекцияси билан Миср қишлоқ хўжалиги ва мелиорация вазирлигининг Марказий ўсимлик карантини бошқармаси ўртасидаги ҳамкорлик натижасида эришилди.

"Ўзбекистон заминида етиштирилган узум ва гилос маҳсулотларини Миср бозорига олиб киришга рухсат бериш бўйича қарор қабул қилингани ҳақида сизни хабардор қилишдан мамнунмиз”, дейилади Мисрнинг Марказий ўсимлик карантини бошқармаси раҳбари Аҳмад ал-Аттарнинг мамлакатимиз Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини инспексияси бошлиғи Иброҳим Эргашевга йўллаган мактубида.

Таъкидлаш жоиз, Миср Президентининг 2018 йил сентябрь ойида Тошкентга амалга оширган расмий ташрифи чоғида эришилган келишувлар ва имзоланган ҳужжатларнинг ижросини таъминлаш бўйича "Йўл харитаси" ишлаб чиқилганди. Ҳужжатда Ўзбекистондан ҳўл, қуритилган ва музлатилган мева ва сабзавотларни Миср бозорига экспорт қилиш учун карантин рухсатномасини олиш бўйича топшириқ белгиланган.

ЎзА
1 865