Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

18.10.2017 15:11 Чоп этиш версияси

Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг 28 йиллигига бағишлаб тадбир ўтказилди

Тошкент молия институтида Республика Маънавият ва маърифат маркази билан ҳамкорликда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг 28 йиллигига бағишлаб маданий-маърифий тадбир ўтказилди. Унда ёзувчи ва шоирлар, тилшунос олимлар, санъат ва маданият намояндалари ҳамда талаба-ёшлар иштирок этди.

Тошкент молия институти проректори Ф.Муҳамедов ва бошқалар истиқлол йилларида мамлакатимизда барча соҳаларда бўлгани каби тилимиз тараққиётида ҳам муҳим ўзгаришлар юз бергани, ўзбек тилининг халқаро миқёсда обрўси ошиб, фаол мулоқот воситасига айланиб бораётганини таъкидлади.

Ўтган йиллар мобайнида буюк аждодларимизнинг бой тафаккури ва дунёқараши маҳсули бўлган тилимизнинг жамиятдаги ўрни ва нуфузини мустаҳкамлаш, беқиёс имкониятларини жаҳон миқёсида кенг намойиш этиш, навқирон авлодни миллий қадриятларимизга садоқат руҳида тарбиялаш борасида кўплаб ишлар амалга оширилди. Ўнлаб луғатлар, мумтоз адабиётимиз намуналари нашр этилгани шулар жумласидандир.

– Бугунги кунда университетимиз олимлари томонидан ўзбек тилининг ўзига хос хусусиятларига бағишланган адабиётлар, янги луғатлар яратилмоқда, – дейди Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети катта ўқитувчиси Ботир Тожиев. – Айни пайтда таълим муассасамизда ўндан ортиқ хорижлик талаба таълим олмоқда. Турли хорижий мамлакатлардаги ўқув юртларида ўзбек тили ўрганилмоқда.

Тадбир сўнгида санъат усталари томонидан сўз мулкининг султони Алишер Навоий ижодидан намуналар ўқилди.

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА
2 599






Все о погоде - Pogoda.uz