Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

16.10.2017 17:13 Чоп этиш версияси

Ўзбек тили – фахримиз

Тошкент давлат иқтисодиёт университетида Республика Маънавият ва маърифат маркази билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги қонуни қабул қилинганининг 28 йиллигига бағишлаб “Тил ва маънавият” номли маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Университет проректори М.Комилов, Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри директори М.Азизов ва бошқалар она тилимизни асраб-авайлаш, эъзозлаш, ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини янада кучайтириш, давлат ва жамоат ташкилотларида “Давлат тили ҳақида”ги қонун ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

– Ўтган йигирма саккиз йил ичида она тилимизнинг мавқеини юксалтириш йўлида улкан ишлар амалга оширилди, – дейди Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети профессори Бахтиёр Менглиев. – Бугунги кунда давлат аҳамиятига молик йирик учрашувлар, халқаро анжуманлар, тадбирлар, нуфузли спорт мусобақаларида ўзбек тили фаол қўлланилмоқда. Она тилимизнинг илғор ахборот-коммуникация технологиялари, замонавий илм-фаннинг барча йўналишлари, иқтисодиёт, банк-молия тизимида кенг ишлатилаётгани унинг имкониятлари нечоғли юқори эканидан далолатдир.

Тадбирда ёш авлодда миллий ўзликни англаш, Ватанга муҳаббат, унинг тақдири учун дахлдорлик, фидойилик туйғуларини мустаҳкам қарор топтиришда она тилимиз асосий омиллардан экани ҳақида сўз юритилди.

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА
2 590






Все о погоде - Pogoda.uz