Ўзбек тили бировнинг томорқаси эмас-ку...
Агар муаммо ўз ечимини топганда ёки ижобий ҳал этилганда мутасаддилар бу ҳақда ўз муносабатини билдирган бўларди. Афсуски...
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги расмий веб-сайтида жорий йилнинг 14 июнь куни Бухородаги Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими биноси пештоқидаги “YUKSAK MAʼNAVIYAT – YENGILMAS KUCH” ёзуви бундан салкам 2 ой олдин, аниқроғи жорий йилнинг 27 апрель куни содир бўлган кучли шамол натижасида абгор аҳволга келиб қолганлиги ҳақида “Эътиборсизлик қачонгача давом этади?“ мавзуида мақола эълон қилинган эди.
Орадан 11 кун ўтгач, жорий йилнинг 25 июнь куни мазкур марказ вилоят бўлими раҳбари томонидан бино пештоқидаги ёзув тузатилди мазмунидаги маълумот тақдим этилди. Ҳақиқатдан ҳам танқиддан сўнг, камчилик тузатилган.

Бироқ, ушбу мақолада Бухоро шаҳридаги бир қатор тадбиркорлик субъектлари биноларининг пешлавҳаси ҳам умуман ажнабий тилда ёзилганлиги танқид остига олинган эди. Бунга расмлар орқали бир неча мисоллар келтирилганди.
Орадан шунча вақт ўтган бўлса ҳам ҳудуддаги ҳокимнинг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш бўйича маслаҳатчиси ёки бошқа бирор бир масъул, ҳатто шу йўналишда ташкил этилган комиссия бу муаммонинг ечимини топишга умуман қизиққани йўқ.

Бирор бир муносабат ҳам билдирилмади. Агар муаммо ўз ечимини топганда ёки ижобий ҳал этилганда мутасаддилар бу ҳақда ўз муносабатини билдирган бўларди. Афсуски...
Бу борада давлат томонидан маблағлар ажратилиб, йўналишлар белгиланаётган бир пайтда эътиборсизликка берилаётган масъуллар буни қандай изоҳлайди? Тезкор замонда яшаётганимизни инобатга олиб, бу муаммо муаммолигича қолиб кетаётганини қандай тушуниш мумкин?
Бу борада давлат томонидан маблағлар ажратилиб, йўналишлар белгиланаётган бир пайтда эътиборсизликка берилаётган масъуллар буни қандай изоҳлайди? Тезкор замонда яшаётганимизни инобатга олиб, бу муаммо муаммолигича қолиб кетаётганини қандай тушуниш мумкин?

Минг афсуски, орадан шунча вақт ўтган бўлсада, саводсизликни тарғиб қилувчи ёзувлар ўша-ўша аҳволда турибди. Шаҳар бедарвозами? Ким қаерга қандай ёзув ёзиб кетса ҳам бировни иши йўқ бўлса, у нима маънони англатади, бу билан ҳеч ким қизиқмаса...
Ана шундай муҳитда улғаяётган ёшлар чаласавод бўлиши мумкин. Нега дейсизми? Чунки улар мана шу каттакон бинонинг пештоқига шундай ёзиб қўйилган мен ҳам шундай ёзаман ёки талаффуз қиламан деб тилимизга зиён етказишади-ку! Тарбия ҳам шунга қараб бўлади.
Ўзбек тили бировнинг томорқаси эмас-ку!
Мавзуга яна қайтамиз.