Жорий йилнинг 24-27 август кунлари Тошкент шаҳрида ўзбек-қирғиз Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси Ҳукуматлари делегацияларининг навбатдаги йиғилиши ва ишчи гуруҳларининг учрашувлари бўлиб ўтди.

Аввал хабар берилганидек, 26 август куни Вазирлар Маҳкамасида ўтган учрашувда Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатлари изчил кенгайиб, мустаҳкамланиб бораётгани қайд этилган. Савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш масалалари кўриб чиқилган эди.

5f47aa457db22.jpg

Мазкур учрашув чоғида Қирғизистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – делегация раҳбари Акрам Мадумаров пандемия даврида Ўзбекистон раҳбариятининг қирғиз халқига кўрсатган инсонпарварлик ёрдамлари учун Қирғизистон раҳбарияти номидан самимий миннатдорлик билдирди.

5f47aa46116d9.jpg

Ҳукуматлар делегацияларининг 27 август куни бўлиб ўтган якуний музокаралари доирасида томонлар 2017-2020 йилларда икки мамлакат ишчи гуруҳлари томонидан ишлаб чиқилган давлат чегарасининг айрим нуқталарини белгилаш лойиҳасини тасдиқлаш ҳақида келишувга эришилди. Шунингдек, Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасида айрим ўтказиш пунктларини очиш масаласи ҳам муҳокама қилинди.

Дўстлик ва яқин қўшничилик руҳида ўтган музокаралар якунида тегишли битимлар имзоланди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбек-қирғиз Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари​ муҳокама қилинди