ЎзА Ўзбек

06.08.2018 21:24 Чоп этиш версияси

Зарур вазифалар белгиланди

Зарур вазифалар белгиланди Қуролли Кучлари академиясида Президентнинг "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг маънавий-маърифий савиясини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида"ги қарори мазмун-моҳиятини тушунтиришга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Мудофаа вазирлиги масъуллари, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзолари, вазирлик ва идоралар вакиллари иштирок этди.

Йиғилишда мудофаа вазири А.Азизов ўтган қисқа давр ичида ҳар томонлама етук ҳарбий кадрларни тайёрлаш, қўшинларни бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда мамлакатимиз мудофаа қудратини мустаҳкамлашда фуқаролик жамияти ва жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг ролини ошириш ва фаоллаштириш борасида бир қатор муҳим ишлар йўлга қўйилгани хусусида маълумот берди. Қарорда белгиланган вазифалар, бу борада амалга оширилиши лозим бўлган амалий ишлар, соҳадаги муаммолар ва уларнинг ечимига алоҳида тўхталиб ўтди.

Мазкур қарорда шунингдек, мудофаа вазирлиги қўшинларида психолог, етакчи социолог ва ҳарбий қисм командирининг маънавият ва маърифат ишлари бўйича маслаҳатчиси лавозими жорий этилиши, “Турон” театр-студияси очилиши хусусида атрофлича маълумот берилди. Қуролли Кучлар тизимида ҳафтанинг ҳар жума куни “Маънавий юксалиш ва ватанпарварлик куни” этиб белгиланиши ва шу кунларда ўтказиладиган маънавий-маърифий тадбирларга катта эътибор қаратилиши лозимлигига ҳам тўхталиб ўтилди.

11-faqat saytga (1).jpg

Қарор билан қабул қилинган Концепцияни амалга ошириш бўйича мудофаа вазири раислигида республика идоралараро комиссияси тузилди. Ушбу комиссияга ҳарбий хизматчиларнинг маънавий-маърифий билимларини кенгайтириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлиги ва натижадорлигини таҳлил қилиб бориш, аниқланган муаммолар юзасидан тегишли таклифлар ишлаб чиқиш каби вазифалар юкланган. Шунингдек, қарор билан 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб Қуролли Кучлар академиясининг Умумқўшин факультетида “Қўмондонлик-тактик тарбиявий ва мафкуравий ишлар” янги мутахассислик бўйича таълим йўналиши киритилади.

Йиғилишда вилоятлардаги ҳарбий округлар ҳарбий хизматчилари ҳам қарор юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Абдулазиз Мусаев, Фарҳод Абдурасулов (сурат) ЎзА
8 791