ЎзА Ўзбек

30.07.2018 17:56 Чоп этиш версияси

Зарбдор икки ойлик қизғин давом этмоқда

Зарбдор икки ойлик қизғин давом этмоқда Президентимиз раислигида жорий йил 4 июль куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида ғўза парвариши билан боғлиқ чора-тадбирлар ҳам тилга олинди.

Айниқса, об-ҳавонинг қуруқ ва салқин келиши сабабли ғўза ривожи 10-15 кунга, баъзи жойларда 20-25 кунга кечиккани қайд этилди. Кафолатланган ҳосил яратиш бўйича кўрсатмалар берилди ва 5 июлдан 5 сентябрга қадар “Ҳосилга-ҳосил қўшиш долзарб икки ойлиги” эълон қилинди.

Ана шу икки ойлик доирасида Наманган вилоятида ҳам қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Косонсой тумани насос станциялари бошқармасида бу борада ибратли иш йўлга қўйилган.

– Тумандаги 15 минг гектарга яқин майдонни сув билан таъминлаймиз, – дейди бошқарма раҳбари Луқмон Дадабоев. – Бунинг учун 24 та насос станцияси узлуксиз ишлаб турибди. Айни пайтда тежамкорлик асосида иш юритиш, хусусан, электр қувватини иқтисод қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Агрегатлар тўхтаб қолмаслиги учун уларнинг техник қарови ўз муддатида ўтказилмоқда. Мабодо бирортаси ишдан чиқса, бўлим қошида ташкил этилган ишчи гуруҳ муаммони зудлик билан бартараф этади.

5.jpg

8.jpg

10 (1).jpg

Ҳотам Мамадалиев (сурат) ЎзА
3 435