Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

03.10.2017 18:24 Чоп этиш версияси

Зарафшон шаҳрида тўрт юлдузли “Zarafshan grand hotel” меҳмонхонаси иш бошлади

“Зарафшон Пром Инвест” масъулияти чекланган жамияти томонидан барпо этилган ва 40 ўринга мўлжалланган меҳмонхонада қишки ва ёзги ресторан, маиший хизмат кўрсатиш ва соғломлаштириш хоналари замон талабларига тўла жавоб беради.

– Ташриф буюрувчиларга намунали хизмат кўрсатиш йўлга қўйилган бўлиб, замонавий ва шинам хоналар янгича дид билан безатилган, – дейди меҳмонхона менежери Олеся Кулишова. – Айни пайтда меҳмонлар учун янада қулайликлар яратиш мақсадида халқаро тажрибаларни ўрганмоқдамиз. Бу мижозларга замонавий сервис тақдим этиш имконини беради. Меҳмонхона ишга туширилиши билан 40 нафар ёш доимий иш ўрнига эга бўлди.

Нуриддин Раҳимов, ЎзА
5 010






Все о погоде - Pogoda.uz