Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

15.08.2017 18:06 Чоп этиш версияси

Замонавий уй-жойлар қурилиши жадал давом эттирилмоқда

Миллий матбуот марказида “Қишлоқ қурилиш банк” акциядорлик тижорат банки томонидан намунавий лойиҳалар асосида якка тартибдаги уй-жойлар қуришда эришилган натижалар ва бу борадаги долзарб масалаларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

“Қишлоқ қурилиш банк” акциядорлик тижорат банки раиси ўринбосари А.Муродов 2009-2016 йилларда мамлакатимизда уй-жой, ижтимоий ва коммунал объектларни барпо этиш борасида аниқ ва мақсадли ишлар бажарилгани боис қишлоқлардаги 83,5 мингдан ортиқ оиланинг яшаш шароити яхшиланганини таъкидлади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 21 октябрдаги “2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида”ги қарори бу йўналишдаги кенг кўламли ислоҳотларнинг янги босқичини бошлаб берди.

Унга кўра, жорий йилда 15 минг уй-жой қурилиши кутилмоқда. Шу боис қишлоқ аҳолисининг замонавий ва арзон уйларга бўлган эҳтиёжидан келиб чиқиб имтиёзли кредит беришнинг юқори даражадаги шартлари жорий этилди. Шунингдек, энергияни тежайдиган материаллар ва асбоб-ускуналарнинг янги турларидан фойдаланилаётгани барпо этилаётган уйларнинг таннархи пасайишига ва аҳолининг барча қатламлари учун мақбул нархлар белгиланишига хизмат қилмоқда.

– 2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастурини молиялаштиришга жорий йилда 2 триллион 121,5 миллиард сўм йўналтирилади, – дейди банкнинг бошқарма бошлиғи Дилшод Ҳасанов. – Шу мақсадда ҳозир “Қишлоқ қурилиш инвест” инжиниринг компаниясига 544,2 миллиард сўмлик маблағ ўтказилди. Бундан ташқари, Бухоро ва Наманган вилоятларида 2 минг 242 та уй-жой қурилишига Ислом тараққиёт банки маблағлари ҳисобидан 40 миллион доллар жалб қилинди.

Анжуманда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш жараёни ҳақида маълумотлар берилди.

Сайёра Шоева, ЎзА
3 010






Все о погоде - Pogoda.uz