Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

03.05.2017 16:09 Чоп этиш версияси

Замонавий тиббий хизмат

Замонавий тиббий хизмат Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, диагностика ва даволашнинг замонавий ютуқларини мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимига татбиқ этишда давлат тиббиёт муассасалари қаторида хусусий шифо масканларининг ҳам алоҳида ўрни бор.

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 1 апрелдаги “Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бу борада муҳим дастуриламал бўлаётир.

Қорақалпоғистон Республикасидаги “Нукус тиббий диагностика” масъулияти чекланган жамиятида касалликларни ўз вақтида аниқлаш, тўғри ташхис қўйиш, беморларга зарур тиббий маслаҳат бериш учун барча шароит яратилган. Лабаратория ва диагностика хоналари илғор тиббий жиҳоз ва ускуналар, компьютер технологиялари билан таъминланган. 10 дан зиёд малакали тиббиёт ходими диагностика ишлари учун масъул.

Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА
5 605






Все о погоде - Pogoda.uz