ЎзА Ўзбек

08.09.2019 Чоп этиш версияси

Замонавий, кўркам ва шинам уйлар калити тантанали топширилди

Замонавий, кўркам ва шинам уйлар калити тантанали топширилди
Фарғона вилояти Қувасой шаҳрида ва Наманган вилояти Поп туманида Ўзбекистон Республикаси ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиларига замонавий, шинам ва барча қулайликларга эга янги уйларнинг калити тантанали топширилди.

Тадбирда ДХХ Чегара қўшинлари қўмондонлиги, туман ҳокимлиги, маҳалла жамоатчилиги, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари иштирок этди.

Намунавий лойиҳалар асосида бунёд этилган уйларда яшаш учун барча қулайликлар яратилган.

Мазкур обод гўшаларнинг бунёд этилиши ҳукуматимизнинг ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларига кўрсатаётган юксак эътибори ва ғамхўрлиги ифодасидир.

photo_2019-09-08_12-39-48.jpg

photo_2019-09-08_12-40-12.jpg

photo_2019-09-08_12-39-53.jpg

photo_2019-09-08_12-40-08.jpg

photo_2019-09-08_12-39-44.jpg

7 757
ЎзА