Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

03.03.2017 17:46 Чоп этиш версияси

Замонавий диагностика маркази

Замонавий диагностика маркази Андижон тиббий диагностика марказида кўрсатилаётган сифатли тиббий хизматдан аҳоли мамнун.

Марказда 250 дан ортиқ турдаги тиббий таҳлил ва мутахассис кўрикларини амалга ошириш йўлга қўйилган. Бу ерда мавжуд илғор диагностика ускуналари беморларга юқори аниқликда ташхис қўйиш, касалликларни эрта аниқлаш, соғломлаштириш ишларини ўз вақтида бажариш имконини бермоқда. Умумий қон таҳлили, глюкоза-биохимик таҳлил, вирусли гепатитнинг “В” тури бўйича таҳлил аҳоли учун бепул.

Зуҳриддин Умурзоқов (сурат), ЎзА
3 386






Все о погоде - Pogoda.uz