ЎзА Ўзбек

09.11.2019 Чоп этиш версияси

Замонавий ҳарбий техникалар обод ҳаётимиз учун хизмат қилади

Замонавий ҳарбий техникалар обод ҳаётимиз учун хизмат қилади

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинларининг Сурхондарё вилоятидаги ҳарбий қисмларига замонавий ҳарбий техника ва тунги кўриш мосламалари тантанали топширилди.

Маросимда полковник А.Хўжамбердиев, подполковник Х. Маҳмудов, шартнома асосида хизмат қилаётган кичик сержант А.Сулайманов ва бошқалар Президентимиз, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ўтган йили қабул қилинган Мудофаа доктринаси чегараларимиз дахлсизлиги, Ватанимиз тинчлиги ва юртимиз ободлигини таьминлашда муҳим омил бўлаётганини алоҳида таъкидлади. 

2.jpg

Шунга мувофиқ мамлакатимизда мустақил мудофаа-саноат мажмуаси яратилди. Қуролли Кучларимизнинг моддий-техник базаси мустаҳкамланиб, ҳарбий тузилмаларни замонавий техника, қурол-аслаҳа билан таъминлашга эьтибор кучайтирилди. Кадрлар тайёрлаш тизими тубдан янгиланди. Жойларда ҳарбий-маъмурий секторлар жорий этилгани ҳарбий хизматчиларнинг ижтимоий масалаларини ҳал этишга ҳам кўмаклашмоқда. Ҳарбий тузилмаларда юз бераётган бундай ўзгариш ва янгиланишлар Қуролли Кучларимизнинг жанговар шайлиги ҳамда тайёргарлик даражасини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтарди.

Тантанали маросимда чегарачиларга замонавий техникаларнинг калитлари ҳамда тунги кўриш мосламалари тантанали топширилди.

– Замонавий квадратциклларнинг чегараларни назорат қилишда алоҳида ўрни бор, – дейди шартнома асосида хизмат қилаётган оддий аскар Н. Қурбонов. – Қумлоқ ерларда ҳаракатланиш ва тепаликларга кўтарилишда жуда қулай бўлган замонавий бу техникалар хизмат вазифамизни сифатли бажаришга яқиндан кўмаклашади. Яратилаётган бундай шароитлар биз, чегарачиларнинг Ватанимиз, халқимиз олдидаги шарафли бурчимизни сидқидилдан адо этишимиз ва сарҳадларимиз дахлсизлиги, юртимиз осудалигини таъминлашимизда муҳим ўрин тутади. Хизматимиз самарадорлигини янада оширади.

Тадбир якунида замонавий техникалар мусиқа садолари билан ҳарбий қисмларга кузатилди.

3.jpg

6.jpg

8.jpg

1 462
Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА