Х.А. ўқиш жараёнида 1-синфдан 11-синфгача тўлиқ таълим олган, яъни ўқиш даврида синфдан синфга сакратилмаган.

Жорий йилда пандемия сабабли республика олий таълим муассасаларига қабул жараёнлари илк маротаба тўлиқ онлайн кўринишда ўтказилди. Бир ой давом этган қабул жараёнларида жами 91 та ОТМга кириш учун 1 миллион 484 минг 085 нафар абитуриент онлайн рўйхатдан ўтди. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 417 минг 159 нафарга ёки 39,1 фоизга кўп.

22 июль куни Давлат тест маркази томонидан ўтказилган матбуот анжуманида энг ёш ва энг ёши улуғ абитуриентлар ҳақида ҳам маълумот берилган эди. Жумладан, энг ёш абитуриент 13 ёш ва энг ёши катта абитуриент 95 ёш эканлиги хабар қилинганди.

13 ва 95 ёшли абитуриентларнинг ҳаёти ҳам ёшлар учун, ҳам кексалар учун ибрат, мотивация бўлишини ҳисобга олиб, ЎзА улар билан суҳбат қуришни ният қилди. Шу сабабли ЎзА мухбирлари мазкур абитуриентларнинг шахсини аниқлаш учун суриштирувлар олиб борди ва бу жараёнда қизиқ бир вазиятга гувоҳ бўлди.

Суриштирувларни ўтказиш жараёнида Халқ таълими вазирлигига журналистик сўрови юборилди ҳамда вазирлик томонидан ҳолатга аниқлик киритилишида катта амалий ёрдам кўрсатилди.

Дастлаб 13 ёшли (14 ёшга тўлмаган) эканлиги айтилаётган Х.А. исмли абитуриент мактабдаги ўқиши даврида синфдан синфга кўчирилган, яъни халқ тилида айтганда “сакраган” бўлса керак, деган вариант кўриб чиқилди. Аммо аниқланишича, у 2009-2010 ўқув йилида 1-синфга қабул қилинган ҳамда 2019-2020 ўқув йилида ўша мактабнинг 11-синфини тамомлаган.

Ушбу маълумотлардан сўнг, ўз-ўзидан савол туғилди, қандай қилиб 13 ёшли абитуриент 2009 йилда мактабга чиқиши мумкин, ахир бу пайтда у атиги 2 ярим ёш бўладику?

Шундан сўнг, Халқ таълими вазирлиги кўмаги билан Х.А. истиқомат қиладиган туманнинг ФҲДЁ бўлими орқали унинг туғилган вақтига аниқлик киритилди. Берилган расмий маълумотга кўра, Х.А. 2003 йил 3 декабрда таваллуд топган. Бундан келиб чиқадики, қаҳрамонимиз аслида 16 ёш (декабрь ойида 17 ёшга тўлади) ҳамда мактабнинг 1-синфига қабул қилинган пайтда қарийб 6 ёш бўлган.

Шундан сўнг, нима учун Давлат тест маркази ушбу абитуриентни 13 ёш дея эълон қилганига аниқлик киритиш учун суриштирув давом эттирилди.

ЎзА аниқлаган маълумотларга кўра, Х.А.га 2019 йил апрель ойида туман ички ишлар бўлими томонидан 2006 йил 3 декабрда туғилганлиги акс этган фуқаролик паспорти берилган. Фуқаролик паспорти расмийлаштирилаётганда, ҳозирча маълум бўлмаган сабабларга кўра, Х.А.нинг ёши 3 йилга кичрайтирилган.

Шунингдек, ЎзА суриштирувлари давомида Х.А. футболчилик фаолияти билан шуғулланиши ҳақидаги дастлабки маълумотларни қўлга киритди.

Шундан сўнг, Ўзбекистон профессионал футбол лигаси билан боғланиб, бу маълумотлар қанчалик рост ёки ёлғонлигини текширдик.

Дастлаб бундай футболчи ЎзПФЛда рўйхатдан ўтмагани маълум бўлди. Аммо ёшни кичрайтириш масаласига қарши кескин кураш олиб борилаётганлиги, ЎзПФЛ ҳам бу каби қонунбузилиш ҳолатларининг фош бўлишидан манфаатдор эканлигини инобатга олиб, бошқа ҳамкор ташкилотлар орқали мазкур фактни текшириб беришларини таъкидлашди.

ЎзПФЛ аниқлаган маълумотларга кўра, вояга етмаган Х.А. ҳақиқатдан футболчилик фаолияти билан шуғулланади ва туманидаги болалар-ўсмирлар спорт мактабида рўйхатда турган, профессионал футбол лигасида ҳозирча ўйинлар ўтказмаган.

ЎзА суриштируви давомида аниқланган юқоридаги ҳолатларда ҳужжатларни қалбакилаштиришга оид жиноят аломатлари бўлиши мумкинлигини ҳисобга олиб, айбсизлик презумпцияси нуқтаи назаридан, хабарда абитуриентнинг исми, яшаш манзили ва таҳсил олган мактаби ошкор қилинмади. Суриштирувлар давомида тўпланган барча материаллар қонун доирасида кўриб чиқилиши учун Бош прокуратурага тақдим этилди.

Воқеалар ривожини ЎзА билан кузатиб боринг.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЎзА суриштируви: 13 ёшли абитуриент ёшини кичрайтирганлиги гумон қилинмоқда. У футболчи.