ЎзА Ўзбек

22.08.2018 15:11 Чоп этиш версияси

ЎзА фотомухбири – ғолиб

ЎзА фотомухбири – ғолиб
Термиз шаҳрида “Энг улуғ, энг азиз” кўрик-танловининг Сурхондарё вилояти босқичи якунланди. 

Мамлакатимизда анъанавий ўтказиб келинаётган мазкур танлов ижодкорлар меҳнатини рағбатлантириш, ижодий ишларини муносиб эътироф этишда муҳим аҳамият касб этаётир. 

photo5469793611014056122.jpg

Жорий йилги танловда 52 ижодкор 250 дан ортиқ ижодий иши билан иштирок этди. Ёзувчи ва шоирларнинг бадиий асарлари номинациясида биринчи ўринга “Сурхон ёшлари” газетаси бош муҳаррири, шоир И. Шомиров, Босма оммавий ахборот воситалари ходимларининг ижодий ишлари йўналишида вилоят “Сурхон тонги” ва “ Заря Сурхана” газеталари таҳририяти масъул котиби У.Норматов, Интернет йўналишидаги оммавий ахборот воситалари ходимларининг журналистик ишлари номинациясида республика “Маҳалла” газетаси ва веб-сайтининг вилоятдаги мухбири Н.Шоева сазовор бўлди. Телевидение ва радио ижодкорларининг материаллари йўналишида Сурхондарё вилояти телерадиокомпанияси муҳаррири М.Тўраев, Тасвирий санъат, фото асарлари ва дизайн ишлари номинациясида Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг вилоятдаги фотомухбири Ж.Қўзимуродовлар фахрли биринчи ўринни эгаллади. 

Ғолиб ва совриндорлар танлов ташкилотчиларининг диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди. 

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА
5 990