Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

05.01.2017 16:17 Чоп этиш версияси

Янгиланган лойиҳалар асосида барпо этилган уйлар ўз эгаларига топширилди

Янгиланган лойиҳалар асосида барпо этилган уйлар ўз эгаларига топширилди Навоий вилоятининг Кармана туманидаги “Талқоқ” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида янгиланган лойиҳалар асосида барпо этилган 32 оилага мўлжалланган икки қаватли ва майдони икки сотихли бир қаватли 46 уй фойдаланишга топширилди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 21 октябрдаги “2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида”ги қарори қишлоқ жойларда қурилаётган намунавий лойиҳалар асосидаги уйлар аҳоли турмуш фаровонлигини янада юксалтиришда муҳим омил бўлмоқда.

– Янги лойиҳа асосида қурилаётган уйлар аҳолига манзур бўлмоқда, – дейди “Талқоқ” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Саид Шарипов. – Маҳалламиз ҳудудида учта кўп қаватли “Камолот” уйи барпо этилган. Бундай замонавий ихчам уйлар қурилиши халқимизнинг турмуш маданиятини юксалтиришга хизмат қилаётир.

Маҳаллада қарийб 5 минг аҳоли истиқомат қилади. Замонавий уйларда яшаётган аҳолининг аксарияти ёш оилалардир.

– Шу чоққача ижарада яшаб, ишлардик, – дейди янги хонадон соҳибаси Чарос Ҳасанова. – Арзон нархларда уй-жойлар қурилаётганини эшитиб, ҳокимликка ариза билан мурожаат қилдик. Янги йил арафасида бизга икки хонали уйнинг калити топширилди. Бу ерда фарзандларимизнинг бахтиёр улғайиши учун барча шароит яратилган. Болалар ўйин майдончаси барпо этилган. Энг муҳими, ўз уйимизга эга бўлдик. Кредит тўловларининг кам фоизда ҳамда 3 йил имтиёзли муддатга берилгани, биз каби уй-жойга муҳтож оилалар учун катта қулайлик бўлди. Бундай эътибор ва ғамхўрлик учун Президентимиздан миннатдормиз.

Жорий йилда Навоий вилоятида янгиланган намунавий лойиҳалар асосида 1 минг 143 уй-жой қурилиши режалаштирилган.

Нуриддин Раҳимов, Сирож Аслонов (сурат), ЎзА
3 104






Все о погоде - Pogoda.uz