ЎзА Ўзбек

15.04.2019 15:27 Чоп этиш версияси

Зўравонликдан жабр кўрган аёллар учун марказ яна биттага кўпайди

Зўравонликдан жабр кўрган аёллар учун марказ яна биттага кўпайди

Тошкент шаҳрида аёлларни реабилитация қилиш марказининг Сергели – Яккасарой туманлараро бўлинмаси очилди. 

Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Реабилитация марказида аёллар руҳшунос, ижтимоий соҳа мутахассислари ҳамда ҳуқуқшунос ёрдамини олишлари мумкин.

Бугунга қадар шу каби реабилитация марказларининг Шайхонтоҳур – Олмазор, Бектемир – Миробод – Яшнобод, Мирзо Улуғбек – Юнусобод туманлараро бўлинмалари ташкил этилган эди. Эндиликда Учтепа – Чилонзор туманлараро бўлинмасини ҳам ташкил этиш кўзда тутилган.

Ушбу марказ зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш мақсадида ташкил этилмоқда.

Оғир аҳволда қолган аёлларга ёрдам бериш мақсадида Республика доирасида ягона қисқа рақамли “1146” "ишонч телефони" ишга туширилган. Мурожаатчининг шахси ва мурожаати сир сақланиши кафолатланади.

Шунингдек, шелтерлар жойлашган аниқ манзиллар аёлларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида сир тутилади.

ЎзА
1 355