ЎзА Ўзбек

31.08.2018 19:43 Чоп этиш версияси

Юз билан юзлашган момонинг шукронаси

Юз билан юзлашган момонинг шукронаси Куни кеча давлатимиз раҳбари фармонига мувофиқ, “Шуҳрат” медали билан тақдирланган аср ошган бир гуруҳ нуронийлар қаторида Навоий вилояти Навбаҳор туманида яшовчи 102 ёшли Мўмина момо Ғаниева ҳам бор.

Туманнинг Ялтирабод маҳалласидаги Мўмина момонинг ҳовлиси шу кунларда ҳар доимгидан ҳам гавжум. Бугун 6 фарзанд, 20 невара, 10 чевара оғушида умргузаронлик қилаётган онахонни қутлаш учун эрта тонгдан вилоят ҳокимлиги мутасаддилари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, маҳалла-кўй, қариндош-уруғлар жам бўлди.

5.jpg

Навоий вилояти ҳокими Қ.Турсунов юз билан юзлашган момони Президентимиз номидан табриклаб, “Шуҳрат” медалини тантанали равишда топширди. Истиқлолимизнинг 27 йиллик шодиёналари билан қутлади.

Мўмина момо шундай дориломон кунларга етказгани учун Яратганга шукроналар айтиб, юртимизга тинчлик, халқимизга янада фаровонлик тилаб дуо қилди.

Нуриддин Раҳимов, Сирож Аслонов (сурат) ЎзА
3 087