ЎзА Ўзбек

20.08.2018 14:56 Чоп этиш версияси

Юртимизнинг гўзал гўшаларига вертолётда сайр қилишни истайсизми?

Юртимизнинг гўзал гўшаларига вертолётда сайр қилишни истайсизми?
Бундай ажойиб хизмат “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси томонидан жорий этилди. Юртимизнинг гўзал гўшаларига вертолётда сайр қилиш хизмати сайёҳлик агентликлари, туроператорлар ва барча хоҳловчиларга таклиф этилади. 

photo_2018-07-02_23-54-37.jpg
Айни пайтда компания томонидан туризмни ривожлантириш борасида жадал ишлар олиб борилмоқда. 

Душанбе шаҳрига ҳамда Самарқанддан Истанбулга янги йўналишлар очилди, Лаҳорга парвозлар тикланди. МАК авиалайнерларида Иссиқкўл, Малдив ороллари, Шарм-эл-Шейх ҳамда Бодрумга чартер қатновлари, европалик сайёҳларни жалб этиш мақсадида Милан ва Париждан Урганчга тўғридан-тўғри қатновлар бажарилмоқда. 

Малайзия, Сингапур, Индонезия, Япония ва бошқа мамлакатлардан келувчи сайёҳлар учун зиёрат туризми йўналиши бўйича хорижлик туроператорлар билан биргаликда қисқа муддатли турлар ишлаб чиқилмоқда. 

Республикадаги муқаддас жойларга қисқа муддатли саёҳатлар билан бир қаторда транзит саёҳатчилар учун юртимизда қисқа муддатли тўхташ билан "Ўзбекистон +" тур пакетлари ишлаб чиқилмоқда.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси фаолияти тўлиқ қамраб олинган материал uza.uz да танишасиз. Сайтимизни кузатиб боринг!

ЎзА
5 037