Юртимизга инвестиция киритишда қайси давлат пешқадам?
Мамлакатимизда хорижий капитал иштирокида янги ташкил этилган корхона ва ташкилотларнинг сони йил сайин ортмоқда.
Мамлакатимизда хорижий капитал иштирокида янги ташкил этилган корхона ва ташкилотларнинг сони йил сайин ортмоқда.
Мисол учун, жорий йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра, уларнинг сони 1237 тани ташкил этди.
Давлат статистика қўмитасининг матбуот хизматидан маълум қилишларича, 2020 йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра, юртимизда рўйхатдан ўтган корхона ва ташкилотлар сони 11,9 мингтани ташкил этди. Улардан 11,3 мингтаси фаолият юритмоқда. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,8 мингтага ошган.
Агарда хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг давлатлар кесимида кўрадиган бўлсак, бу борада Хитой – 1757 та билан пешқадамлик қилмоқда.
Рўйхатда кейинги ўрнида Туркия – 1464 та, Корея – 863 та, АҚШ – 276 та, Германия – 193 та корхона ва ташкилот сони билан фаол ҳисса қўшмоқда.
Албатта, кўпчиликда янги ташкил этилган хорижий капитал иштирокидаги корхоналарнинг қайси соҳаларда фаолият юритаётгани қизиқ бўлиши мумкин. Биздаги маълумотларга кўра, уларнинг энг кўпи яъни 371 таси савдо, 343 таси саноат, 135 таси қурилиш йўналиши учун танлаган.
Шунингдек, қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги – 94 та, овқатланиш хизмати – 53 та, ахборот ва алоқа бўйича 42 та эканидан бу тармоқлар ҳам хорижликлар эътиборида эканини кўришимиз мумкин.