ЎзА Ўзбек

13.04.2020 Чоп этиш версияси

Юртимизда коронавирусга қарши вакцина яратиш имкони борми?

Юртимизда коронавирусга қарши вакцина яратиш имкони борми?
Бу саволга АОКАда бўлиб ўтган брифингдан Давлат бош санитария врачи Баҳром Алматов жавоб берди.

“Тўғри, ижтимоий тармоқларда вакцина яратилгани ҳақида кўплаб қизиқарли хабарлар тарқатилмоқда. Лекин, бир нарсани тўғри тушунишимиз керакки, вакцина яратилганда ҳам дунёдаги 8 миллиарддан ортиқ аҳолини тўлиқ эмлаб чиқиш 1-2 йиллик иш эмас.

Шунинг учун вакцина борасида берилаётган маълумотларга биз ўта бошқача, қизиқиш билан қарашимиз шарт эмас. Агарда у яратилса ҳам, юртимизда ишлаб чиқиш масаласи бор.

Юртимизда фармацевтика соҳаси жадал ривожланмоқда. Вакцина яратилгандан кейин уларнинг иш жараёни бошқа, яъни келажакнинг мавзуси.

Илтимос, қилган бўлардим, вакцина эпидемиологик вазиятни яхшилаш ва барқарорлаштиришнинг асосий омили эмас”.

1 167
Сайёра Шоева, ЎзА