ЎзА Ўзбек

02.06.2020 Чоп этиш версияси

Юртимизда болалар сони қанча?

Юртимизда болалар сони қанча?

Статистик маълумотларга кўра, 2020 йил 1 январь ҳолати бўйича юртимизда 0–14 ёшдаги жами болалар сони 9 миллион 870 минг 276 нафарни ташкил этган. Шундан, 5 миллион 112 минг 470 нафари ўғил болалар бўлса, 4 миллион 757 минг 806 нафари қиз болалардир.

Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Республикамизда 0–14 ёшдаги ўғил-қизларнинг 4 миллион 559 минг 212 нафари шаҳарда, 5 миллион 311 минг 64 нафари эса қишлоқ жойларда истиқомат қилади.

3 377
ЎзА