ЎзА Ўзбек

26.04.2019 12:24 Чоп этиш версияси

Юртимиз сув омборларига апрель ёмғирлари қандай таъсир қилди?

Юртимиз сув омборларига апрель ёмғирлари қандай таъсир қилди?

Аввал хабар берганимиздек, айни вақтда Халқаро Пресс клубнинг қишлоқ хўжалигига оид навбатдаги сессияси бўлиб ўтмоқда.

"Ўзбекистондаги сув омборларида 12 миллиард 400 миллион куб миқдорида сув мавжуд бўлиб, уларнинг 2 миллиард куби ушбу апрель ойидаги ёмғирлар ҳисобига тўлдирилди. Бу ўтган йилгига нисбатан икки баробар кўп дегани”, деди сессияда сўз олган Республика Сув хўжалиги вазирининг ўринбосари Равшан Мамутов.

Р.Мамутовнинг айтишича, жорий йил йирик сув омборларидан бири бўлган Чорвоқ сув омборида сув миқдори 1 млрд.кубдан ошган, июнь ойининг биринчи ўн кунлигига қадар сув миқдори 1 млрд. 700 млн.кубга чиқиши кутилмоқда.

ЎзА
4 876